Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

«Аллоҳга дуо қилади-ю, ейимлиги ҳаромдан, ичимлиги ҳаромдан. Қандай қилиб унинг дуоси мустажоб бўлсин?!». (Муслим).


Дуонинг афзал вақтлари сажда, ярим кечаси ва фарз намозларнинг кейинидир. Абу Ҳурайра р.а. ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:


«أَقْرَبُ مَا يَكُونُ الْعَبْدُ مِنْ رَبِّهِ وَهُوَ سَاجِدٌ, فَأَكْثِرُوا الدُّعَاءَ»
«Банданинг Парвардигорига энг яқин бўладиган пайти саждадаги ҳолатидир. Бас, дуони кўпайтиринглар». Термизийнинг Абу Умомадан ривоят қилган ва ҳасан ҳадис, деган ҳадисида келади: Пайғамбар с.а.в.дан, қайси дуонинг етиб бориши кўпроқ бўлади, деб сўралди. У киши:


«جَوْفَ اللَّيْلِ الآخِرِ, وَدُبُرَ الصَّلَوَاتِ الْمَكْتُوبَاتِ»
«Ярим кечадаги ва фарз намозларнинг кейинидаги», деб жавоб бердилар. Рамазон ойида дуо қилишнинг ҳам савоби улуғ. Термизий чиқарган ва ҳасан ҳадис, деган ҳадисда Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:


«ثَلاَثَةٌ لاَ تُرَدُّ دَعْوَتُهُمْ الصَّائِمُ حَتَّى يُفْطِرَ وَالإِمَامُ الْعَادِلُ وَدَعْوَةُ الْمَظْلُومِ يَرْفَعُهَا اللَّهُ فَوْقَ الْغَمَامِ وَيَفْتَحُ لَهَا أَبْوَابَ السَّمَاءِ وَيَقُولُ الرَّبُّ وَعِزَّتِي لأَنْصُرَنَّكِ وَلَوْ بَعْدَ حِينٍ»
«Уч тоифа одамнинг дуоси рад этилмайди: Рўзадорнинг ифтор қилгунича, одил раҳбарнинг ва мазлумнинг дуолари. Уларни Аллоҳ булутлар тепасига кўтариб, уларга осмоннинг эшикларини очиб беради ва Парвардигори олам: «Иззатим ҳаққи, бир оздан кейин бўлса ҳам албатта сенга ёрдам бераман», дейди».


3. Дуо - ибодат сабабларини ушламаслик дегани эмас. Пайғамбар с.а.в.нинг сийратлари бунга ёрқин ҳужжатдир.


Пайғамбар с.а.в. Бадр жангида лашкарни ҳозирлаб, ҳар бир қисмни ўз ўрнига қўйиб, уруш учун пухта тайёргарлик кўриб қўйиб, капаларига кириб, шу қадар кўп дуо қилдиларки, ҳатто Абу Бакр р.а.: «Бунинг бир қисми ҳам сизга етади, эй Расулуллоҳ», дейишгача борди.

 

88-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260 261 262 263 264 265 266 267 268 269 270 271 272 273 274 275 276 277 278